6 Aprel 2024, 14:32 Oʻzbekiston

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳайдовчилар йўлларда ҳарбий техникалар ҳаракатидан огоҳлантирилди

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошлангани муносабати билан пойтахт ва Тошкент вилоятининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳарбий техникалар ҳаракатланади. Ҳайдовчилардан йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳайдовчилар йўлларда ҳарбий техникалар ҳаракатидан огоҳлантирилди

6 апрель куни Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди, дея хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.

«Бўлинмаларнинг жанговар шайлигини янада ошириш, ўзаро уйғунлик ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда профессионал даражада ҳаракатланиш кўникмалари ва тайёргарлигини ҳар томонлама баҳолаш мақсадида ташкил этилган тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинган.

Mashhur yangiliklar