Тошкент метросида қизга тегажоғлик қилган эркак қамалди
У қизнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.
1 апрель куни А.Н.(эркак) «Чилонзор» метро йўналишидаги электропоезд вагони ичида фуқаро ўзига нотаниш бўлган Ж.Ж.нинг (қиз бола) белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилгани аниқланган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар А.Н. ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 1 апрель куни соат 14:10 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг «Чилонзор» метро йўналишидаги электропоезд вагони ичида ўзига нотаниш бўлган фуқаро Ж.Ж.нинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жабрланувчи Ж.Ж. ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 1 апрель куни соат 14:10 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг электропоезд вагони ичида ўзига нотаниш бўлган фуқаро А.Н. унинг бел қисми ва танасининг бошқа қисмларини қўли билан ушлаганлигини билдириб, суддан ҳуқуқбузар А.Н.га нисбатан оғирроқ жазо тайинлашни сўради. Суд ҳукмига кўра судланувчи А.Н. МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилсин ва унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид хабарлар:
2025-yilda metro uchun yana 26 ta poyezd xarid qilinadi Toshkent metrosida begona qizga shilqimlik qilgan erkak qamaldi Toshkent metropolitenida bir kunda o‘rtacha qancha yo‘lovchi tashilayotgani ma’lum qilindi Тошкент вилоятида эркак беш ёшли қизчага тегажоғлик қилди Метро Қурбон ҳайити куни икки соатга вақтлироқ иш бошлайди