13 Iyun 2024, 18:15 Oʻzbekiston

Тошкент аэропортида янги фудкорт майдони кимошди савдосига қўйилди

Лойиҳага кўра, у ерда турли тоифадаги учта умумий овқатланиш шохобчаси — Европа таомлари ресторани, миллий таомлар ресторани ва фаст фуд жойлашади.

Тошкент аэропортида янги фудкорт майдони кимошди савдосига қўйилди

Uzbekistan Airports бошқарув компанияси E-auksion.uz электрон платформасида Тошкент халқаро аэропортининг учиш терминалининг 2024 йилнинг июль ойи охиригача фойдаланишга топшириладиган янги қисмида — «стерил» зонада жойлар ижараси учун учта янги лотни жойлаштирди.

«Реконструкция ишлари доирасида учиб кетиш залининг чап томонида қурилиш-монтаж ишлари якунланмоқда. Умумий майдони қарийб 3000 квадрат метр бўлган янги кутиш залида учаётган йўловчилар учун кутиш майдони, авиация хавфсизлигига текшириш зонаси ва кенг овқатланиш майдони жойлашади», — дейилади хабарда.

Лойиҳага кўра, умумий майдони 600 квадрат метрдан ортиқ бўлган майдонда турли тоифадаги учта умумий овқатланиш шохобчаси — Европа таомлари ресторани (156 квадрат метр), миллий таомлар ресторани (173 квадрат метр) ва фаст фуд (290 квадрат метр) жойлашади.

Mashhur yangiliklar