Сирдарёда хотинини ва қайнонасини ўлдирган эркак 24 йилга қамалди
Қотилликка қайнона, келин ва эркак ўртасида содир бўлган оилавий жанжал сабаб бўлган.
Сирдарёлик эркак уйланганига кўп вақт бўлмасада, аёли ва қайнонасининг қотилига айланди.
Ишда аниқланишича, судланувчи эркак воқеа содир бўлган куни ўзи ишлайдиган дўкон ғазнасидан 15 млн сўм пулларни ўғирлаган ва шундан сўнг қотиллик содир қилган. Қотилликка оилавий жанжал сабаб бўлгани суд мажлисида маълум бўлди. Жанжал тўйга олинган мебель пуллари тўланмагани учун мебелчилар уларни олиб чиқиб кетгани ортидан келиб чиқади.
Эр-хотин жанжалига қайнона ҳам аралашади. Чунки Тожикистон фуқароси бўлган келиннинг Ўзбекистон ҳудудида бўлиш муддати ўтиб кетгани учун укаси ташлаб берган 2 млн 300 минг сўм жарима пулини куёв ишлатиб қўйгани қайнонанинг эътирозига сабаб бўлган.
Судланувчи тунги соат 01:40 атрофида қайнонаси ва турмуш ўртоғини қасддан ўлдириш мақсадида улар яшайдиган хонадонга маст ҳолатда келиб, улар билан ўзаро жанжаллашган. Жанжал натижасида эркак ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан дастлаб қайнонасининг баданига 6 маротаба уриб қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, жиноятни давом эттириб турмуш ўртоғининг баданига 15 маротаба пичоқ уриб қасддан ўлдиради. Эркак қотилликни содир этганидан кейин пичоқни кўчага улоқтириб, қотиллик қурбони бўлган қайнона ва келинни устидан қулфлаб пулларни олиб воқеа жойидан қочиб кетади.
Суд мажлисида судланувчига Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а, ж» бандлари билан 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини дастлабки 3 йилини тюрмада қамаш тариқасида ўтаттириш белгиланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар ушланди Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди