11 Iyun 2024, 15:51 Oʻzbekiston

Сергелидаги автосервисда ёнғин чиқиб, 3 та автомобиль зарарланди

ФВБ жароҳатланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини қайд этди.

Сергелидаги автосервисда ёнғин чиқиб, 3 та автомобиль зарарланди

11 июнь куни тушдан кейин Тошкент шаҳри Сергели туманидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт ФВБ.

Қайд этилишича, соат 13:24 да бошқармага ҳолат тўғрисида чақирув келиб тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:44 да қуршаб олинган ва соат 13:51 да ўчирилган.

Автосервиснинг ички қисми ва ундаги 3 та автомобиль ёниб зарарланди. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади бошқарма хабарида. Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбарлари чиқди.

Mashhur yangiliklar