Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди
Куёв аёли билан қизлик уйида оилавий келишмовчилик сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қотиллик содир бўлган.
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жорий йил 10 июнь куни соат 12:00 атрофида 1988 йилда туғилган М.Ж. (эркак) қайнотаси Р.Ж.нинг яшаш уйига келиб, турмуш ўртоғи З.А. билан оилавий келишмовчилиги натижасида келиб чиққан жанжал давомида қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди.
Унга кўра, эркак яшаш уйи меҳмонхонасида дастлаб қайнонаси Ж.Н.га, сўнг қайнотаси Ж.Р.га ошхона пичоғи билан кўплаб кесувчи ва санчиб, кирувчи жароҳатлар етказган. Олган оғир тан жароҳатлари оқибатида Н.Ж. ва Р.Ж. воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а», «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши бўйича Ж.М. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкентда тадбиркорнинг 325 млн сўмини ўзлаштирган экспедитор аниқланди Жиззахда даладан эркак мурдаси топилди Андижонда ер майдонини 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди Самарқандда аёл ўз қарамоғидаги 13 ёшли қизни калтаклаб келгани айтилмоқда 2024 йилнинг уч ойида қанча жиноят фош этилгани маълум бўлди