5 Aprel 2024, 12:42 Oʻzbekiston

Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 10−13 апрель кунлари Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади.

Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, 10, 11, 12, 13 апрель кунлари 775/776-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишидаги «Афросиёб» электропоезди қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 775-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
  • 776-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Чипталарни темирйўл чиптахоналари, eticket.railway.uz сайти орқали харид қилиш мумкин. Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Mashhur yangiliklar