24 Iyun 2024, 15:15 Oʻzbekiston

Россиялик 100 нафар бола Тошкент вилоятидаги ёзги оромгоҳда дам олади

Москванинг «Крокус сити ҳолл»идаги терактдан жабрланган оилаларнинг 100 нафар фарзанди Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Анор» болалар оромгоҳида икки ҳафта дам олади

Россиялик 100 нафар бола Тошкент вилоятидаги ёзги оромгоҳда дам олади

Март ойида Москвадаги «Крокус сити ҳолл»да содир этилган терактдан жабрланган оилаларнинг 100 нафар фарзанди Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Анор» болалар соғломлаштириш оромгоҳида икки ҳафта дам олади.

«Бизни жуда илиқ кутиб олишди», дейди 12 ёшли Лев Колчин. «Ойим Ўзбекистонга борасанми, деб сўраганда иккиланиб қолгандим. Бу ерга келишим биланоқ қарорим хато эмаслигини англадим. Ўйлайманки, ёзги таътил мен ва дўстларим учун унутилмас бўлади».

Оромгоҳдаги мавсумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Махкамовалар иштирок этди.

Болаларни оромгоҳга жўнатишдан аввал уларга спорт кийимлари, зарур техник жиҳозлар берилди. Икки ҳафта давомида улар спорт мусобақалари ва маҳорат сабоқларида қатнашади, уларга таниқли спорт усталари сабоқ беради. Бундан ташқари, улар ихтиёрида расм, рақс, театр, мусиқа тўгараклари, компьютер синфи, кутубхона бўлади.

Mashhur yangiliklar