Россиядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Элчихона уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги, вафот этганларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилаётганини билдирди.
23 майга ўтар кечаси Россиянинг Москва вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, ҳолат Истра шаҳри Падиково қишлоғида жойлашган ётоқхонада юз берган. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлими маълумотларига кўра, ёниб кетган уйда 20 га яқин хорижлик яшаган, улардан 11 нафари Ўзбекистон фуқаролари саналади.
Ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Ёнғин оқибатида вафот этганларнинг шахсини аниқлаш учун Истра шаҳри суд-тиббиёт экспертизаси бюроси томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Иш бўйича тергов органи томонидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Вазият элчихонанинг консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси назоратида остида экани маълум қилинди.
Мавзуга оид хабарлар:
Moskvadan Namanganga uchayotgan samolyot Toshkentga yo‘naltirildi Moskvada xorijlik migrantlar uchun patent narxi qariyb 20 foizga oshadi Moskvadagi vaqtincha saqlash markazidan 4 nafar bola O‘zbekistonga olib kelindi Moskva aeroportida O‘zbekiston fuqarosining yuklari ichidan radioaktiv haykalcha topildi Toshkent va Moskva o‘rtasida temiryo‘l qatnovlari tiklanadi