Президент Рамазон ҳайитини кенг нишонлаш бўйича қарорни имзолади
Фуқаролар учун байран кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида имкониятлар яратилади.
Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни «Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжат Рамазон ҳайити кунларида янада яққол намоён бўладиган анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида қабул қилинган.
Унга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрель – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, шу куни ҳайити байрам сифатида нишонланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини халқнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.
Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда фуқаролар учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратади. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш бош вазир Абдулла Арипов ва президент маслаҳатчиси Музаффар Камилов зиммасига юкланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади Ўзбекистонда қайта ишланиши мажбурий бўлган товарларга белги қўйиш бошланади Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади Тошкентда юк машиналарининг ҳаракатланиши бир суткага тўлиқ чекланади