Оролбўйида жойлашган аҳоли пунктларига Саудия Арабистони ёрдами жалб этилади
Саудия Арабистоннинг Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази Ўзбекистондаги лойиҳаларини кенгайтирмоқчи.
Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистони подшоҳи девони маслаҳатчиси, Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази бош директори Абдуллоҳ бин Абдулазиз ар-Рабийъа билан учрашди.
Дунё хабарига кўра, мулоқот чоғида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ҳамда Оролбўйи минтақасида жойлашган аҳоли пунктларига Саудия Арабистонининг гуманитар ва молиявий-техник ёрдамини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Абдуллоҳ бин Абдулазиз ар-Рабийъа ҳозир кунда Ўзбекистон томони билан озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилаётганини билдирди. Шунингдек, у мамлакатдаги таълим, соғлиқни сақлаш йўналишларидаги лойиҳаларни молиялаштириш масаласини кўриб чиқишга ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон билан ҳамкорлик, лойиҳалар устида ишлаш ва уларни амалга ошириш бўйича Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази томонидан масъул раҳбар ва ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид хабарлар:
Saudiyadan O‘zbekistonga muntazam reyslar yo‘lga qo‘yiladi Eron Saudiya Arabistoniga urush bilan tahdid qildi Saudiya Arabistonida 200 ga yaqin odam qatl qilindi Saudiya Arabistoniga bormoqchi bo‘lganlar ogohlikka chaqirildi Krishtianu Ronaldu jazoga tortilishi mumkin