Қорақалпоғистонда 588 млн сўмлик қўлқопларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Довуд-ота» чегара божхона пости ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш тадбирлари ўтказилди. Қайд этилишича, божхона расмийлаштирувига тақдим этилмаган товарларнинг ноқонуний тарзда мамлакат ҳудудига кириб келишининг олди олинган.
Мазкур пост орқали қўшни Қозоғистондан кириб келган MAN русумли юк автотранспорт воситаси «Хавфни бошқариш» тизими томонидан «қизил» йўлакка йўналтирилгани сабабли Нукус шаҳридаги божхона омборларидан бирида божхона кўригидан ўтказилган. Натижада божхона тўловларидан қочиш мақсадида йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 588 миллион сўмга тенг бўлган 168 минг жуфт «Резина қопламали трикотаж қўлқоп» товарларини божхона расмийлаштирувига тақдим қилмасдан, мамлакат ҳудудига олиб кириш ҳолати аниқланган.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон эксклав ҳудудларида Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларига нисбатан соддалаштирилган божхона назорати ўрнатилиши мумкин Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи божхона пости сентябрда фойдаланишга топширилади Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўзгарди Тошкент вилоятида божхона орқали 30 дона рациянинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди