15 Aprel 2024, 13:55 •Oʻzbekiston
Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu автобуси харид қилинди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu HC 45 русумли автобус харид қилинди. Транспорт вазирлигига кўра, улар тез орада хизмат кўрсатишни бошлайди.
Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, хусусан, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида 20 дона Isuzu HC 45 русумли автобус харид қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур транспорт воситалари «Бекавтойўловчитранс» МЧЖ томонидан Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган. Улар тез орада Қўқон шаҳри автобус йўналишларида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди, дейилади хабарда. Бу турдаги автобуслар 39 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, ўриндиқлар сони 18 тани ташкил қилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Қўқонда машина юкхонасига солинган бола бўйича маълумот берилди Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти соат 4:00 дан иш бошлайди Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади Қўқон аэропорти мунтазам авиақатновларни қабул қилишни бошлайди
Soʻnggi yangiliklar
Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33