9 May 2024, 08:53 •Ўзбекистон
Олмалиқда хонадонга кириб қолган эчкиэмар табиатга қўйиб юборилди
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида фуқаро хонадонига бир бош дала эчкиэмари кириб қолгани аниқланди. Жонивор Экология вазирлиги ходимлари томонидан очиқ табиатга қўйиб юборилди.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро хонадонига эчкиэмар кириб қолгани бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Мурожаат бориб ўрганилганда жонивор бир бош дала эчкиэмари экани, унга ҳеч қандай жароҳат етказилмагани маълум бўлган. Эчкиэмар саломатлиги яхши бўлгани сабабли аҳоли яшаш жойидан узоқ, эчкиэмарлар яшаши учун мос келадиган ҳудудга қўйиб юборилган.
«Хонадонингизга «Қизил китоб»га киритилган, ноёб, йиртқич жониворлар кириб қолса ёки шу ҳолатга гувоҳ бўлсангиз, Экология вазирлиги ёки вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилинг», — дейилади хабарда.
Сўнгги янгиликлар
Мирзиёев Эрон президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
20 May 2024, 12:16Фарғонада мактаб директори ўқувчи қизни дарс вақтида калтаклади
20 May 2024, 11:55Саудия Ўзбекистондан хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари ва ҳамшираларни ишга жалб этиш таклифини билдирди
20 May 2024, 10:41Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлгани айтилмоқда
20 May 2024, 10:08Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг 30 млн сўм пулини ўзлаштирган шахс ушланди
20 May 2024, 09:21Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
20 May 2024, 08:18Ўзбекистонда 20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
20 May 2024, 07:23Умра зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
18 May 2024, 17:14