20 May 2024, 08:18 Oʻzbekiston

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Сенатнинг 52-ялпи мажлисида бу масала кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Олий Мажлис Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга асосан Жуманазар Эргашев ўн йиллик муддатга, Маъмуржон Кадиров муддатсиз даврга, Дилшод Ражабов муддатсиз даврга, Носиржон Расулов ўн йиллик муддатга, Бурхон Турдиев ўн йиллик муддатга, Асқарали Умматалиев ўн йиллик муддатга, Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

Mashhur yangiliklar