Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чоралари белгиланди
Спорт вазирлиги ҳузурида Оғир атлетика маркази ташкил этилади. Оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича турли даражадаги мусобақалар ўтказилади.
«Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказилади:
- оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати;
- оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати;
- оғир атлетика бўйича Халқаро оғир атлетика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, вилоят ва республика) чемпионатлар ва кубоклар;
- оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича давлат спорт-таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси.
Спорт вазирлиги ҳузурида ўз фаолиятини 2025/2026 ўқув йилидан бошловчи Оғир атлетика маркази (Марказ) ташкил этилади.
2024 йил 1 сентябргача олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларидаги оғир атлетика базаларини халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланади ва кейинчалик мунтазам равишда махсус спорт кийимлари (экипировкалар) ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаб борилади.
2024 йил 1 сентябрдан Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилояти ҳудудий мактаблари очилади ва ушбу мактабларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади Ўзбекистонлик оғир атлетикачи қиз Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритди Ўзбекистонда қайта ишланиши мажбурий бўлган товарларга белги қўйиш бошланади Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубогида 2 нафар ўзбекистонлик спортчи медаль олди