3 Iyun 2024, 09:56 Oʻzbekiston

Навоийда қалбаки алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси ва 186-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Навоийда қалбаки алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Навоий вилоятининг Учқудуқ ва Хатирчи туманларида қалбаки алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирларда «Ш.С.» ва «Ф.А.» МЧЖларга қарашли савдо дўконларида 18 турдаги жами 650 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва «Милано» номли тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mashhur yangiliklar