Наманганда Lacetti’ни хавфли манёврлар билан бошқарган йигит ушланди
Инспекторлар томонидан 19 ёшли ҳайдовчининг қоидабузарлигига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.
Наманган вилоятида давлат рақами ечиб олинган Lacetti’ни хавфли манёврлар билан бошқарган йигитга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда автомобиль давлат рақами белгисини ечиб олиб, авария ҳолатини келтириб чиқарувчи ҳаракатлар билан бошқарилган транспорт воситасининг видеоси тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу автомобиль топилган.
Инспекторлар томонидан 19 ёшли ҳайдовчининг қоидабузарлигига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган. «Янгиқўрғон йўналишида давлат рақами ечилган ҳолатда юриб кетаётганимда ёнимда шеригим видеога олди. Видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетиб қолди», — дейди қоидабузар ҳайдовчи.
Мавзуга оид хабарлар:
Namanganda 4 kishini Buyuk Britaniyaga noqonuniy jo‘natmoqchi bo‘lgan shaxs qo‘lga olindi Moskvadan Namanganga uchayotgan samolyot Toshkentga yo‘naltirildi Namanganda 2,1 mlrd soʻmlik elektrdan noqonuniy foydalangan sex fosh etildi Namanganda ham oilaning 3 aʼzosi is gazidan zaharlanib vafot etdi Namanganda 246 mln soʻmlik tamaki mahsulotlari savdosiga chek qoʻyildi