Наманган халқаро аэропорти модернизация қилинади
Аэропорт йўловчи терминали қуввати соатига минг нафарга етказилади. Шунингдек, юк терминали, кейтеринг, ёнилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа хўжалик бинолари ҳам қурилади. Махсус сервис техникалари парки янгиланиб, исталган турдаги самолётларни қабул қилиш имконияти яратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳа доирасида юк терминали, кейтеринг, ёнилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа хўжалик бинолари қурилиши режалаштирилган.
Шунингдек, аэропортнинг йўловчи терминали қуввати соатига 1 минг нафарга етказилади. Юк терминали тадбиркорлик, экспорт ва транзит салоҳиятини оширади.
Шу билан бирга, махсус сервис техникалари парки янгиланади. Бу исталган турдаги самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имконини яратади.
«Давлатимиз раҳбари аэропортнинг самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Маҳаллий ва халқаро рейсларни кўпайтириш, логистика имкониятларидан тўла фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Чипталар нархини аҳолига қулай қилиш асосий вазифа этиб қўйилди», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2023 йил 1 сентябр куни Uzbekistan Airports Наманган халқаро аэропорти терминалининг 1-босқич реконструкция ишлари якунлангани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид хабарлар:
Namanganda 4 kishini Buyuk Britaniyaga noqonuniy jo‘natmoqchi bo‘lgan shaxs qo‘lga olindi Moskvadan Namanganga uchayotgan samolyot Toshkentga yo‘naltirildi Farg‘ona aeroporti vaqtincha yopildi Namanganda 2,1 mlrd soʻmlik elektrdan noqonuniy foydalangan sex fosh etildi Namanganda ham oilaning 3 aʼzosi is gazidan zaharlanib vafot etdi