Москвадаги қурилишда мигрантлар муштлашгани юзасидан расмий изоҳ берилди
Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. Қўлга олинганларга баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жарималар тайинланган.
Москва шарқидаги Тагилская кўчасидаги қурилиш майдончасида 20 нафарга яқин мигрант муштлашгани ҳақида хабар берилганди. Ташқи меҳнат миграцияси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Москва шаҳри Тагилская кўчасида жойлашган қурилиш майдонида юз берган муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган.
Қурилиш материалларининг нотўғри тақсимоти сабабли «Эверест» корхонаси ишчилари ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида юз берган муштлашув иштирокчиларининг ички ишлар бўлимига олиб кетилганларидан ўн нафари Ўзбекистон ва 13 нафари Тожикистон фуқаролари ҳисобланади.
Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. Қўлга олинганларга баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жарималар тайинланган.
«Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиши ҳамда бошқа давлат фуқаролари билан ўзаро ҳурматда бўлиши сўралади», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид хабарлар:
Moskvadan Namanganga uchayotgan samolyot Toshkentga yo‘naltirildi Moskvada xorijlik migrantlar uchun patent narxi qariyb 20 foizga oshadi Moskvadagi vaqtincha saqlash markazidan 4 nafar bola O‘zbekistonga olib kelindi Moskva aeroportida O‘zbekiston fuqarosining yuklari ichidan radioaktiv haykalcha topildi Toshkent va Moskva o‘rtasida temiryo‘l qatnovlari tiklanadi