Италия Ўзбекистон тадқиқотчиларининг лойиҳаларини молиялаштиради
Томонлар идоралараро англашув мeморандуми доирасида Ўзбекистон тадқиқотчиларининг лойиҳаларини Италия томонидан молиялаштирилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия университетлар ва тадқиқот вазирининг дипломатик маслаҳатчиси Ламберто Моруцци билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот давомида сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида олий таълим йўналишида эришилган натижалар, ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Бугунги кунда ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлик ҳужжатларининг умумий сони 40 дан ошгани, шу жумладан Турин политехника ва Пиза университетларининг Тошкентдаги филиаллари ҳамда Луиджи Ванвителли номидаги Кампания университетининг Бухоро давлат тиббиёт институтида ташкил этилган қўшма факультети фаолияти эътироф этилди.
Томонлар идоралараро англашув мeморандуми доирасида Ўзбекистон тадқиқотчиларининг лойиҳаларини Италия томонидан молиялаштирилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, икки давлат олий таълим вазирлари бошчилигидаги делегацияларнинг алмашинувини, Италиянинг 10 та етакчи университетлар ректорларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш ва унинг доирасида Самарқандда Ўзбекистон-Италия таълим форумини ўтказиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Италияга ташриф буюради Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради