14 Iyun 2024, 19:30 Oʻzbekiston

IndiGo 17 августдан Деҳли ва Тошкент ўртасида парвозларни ҳар куни амалга оширади

Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси 17 августдан Деҳли ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширади.

IndiGo 17 августдан Деҳли ва Тошкент ўртасида парвозларни ҳар куни амалга оширади

17 августдан Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли — Тошкент — Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда.

Шундай қилиб, парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, IndiGo авиакомпанияси 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган. Бунга қадар Ҳиндистон авиакомпанияси душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.

IndiGo — бош қароргоҳи Гургаонда (Ҳиндистон) жойлашган ҳинд хусусий арзон авиакомпанияси. Компания доимий рейслар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.

Mashhur yangiliklar