11 May 2024, 11:11 Oʻzbekiston

Қибрайда радар ўрнатаётган муҳандис ток уриши оқибатида вафот этди

1998 йилда туғилган йигит 6,5 метр баландликдаги электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.

Қибрайда радар ўрнатаётган муҳандис ток уриши оқибатида вафот этди

Тошкент вилояти Қибрай тумани Университет ва Салар кўчаларининг чорраҳасида 1 май куни радар ўрнатаётган муҳандис ток уриши оқибатида вафот этди.

Компьютер тармоғи муҳандиси 1998 йилда туғилган йигит 6,5 метр баландликдаги электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетгани айтилмоқда.

Ҳодиса соат 17:20 лар атрофида содир бўлган, йигит ток уриши оқибатида кучли жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш учун махсус комиссия тузилган.

Mashhur yangiliklar