Хоразмда майнинг қурилмасини ўрнатган фуқаро 320 млн сўмдан зиёд зарар етказди
Жараён давомида хонадон эгаси хонадонининг том қисмида ноқонуний улаган симларни ажратмоқчи бўлганида мутахассисларнинг ҳушёрлиги сабаб буни амалга ошира олмади.
Хоразм вилояти Янгибозор туманида майнинг қурилмасини ўрнатган фуқаро 320 млн сўмдан зиёд зарар етказди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» хабар берди.
Қайд этилишича, «Ҳудудий электр тармоқлари»АЖ Хоразм ҳудудий филиали ва тегишли ташкилот вакиллари билан биргаликда ҳудудларда ноқонуний майнинг фермалари аниқланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Жумладан, Янгибозор туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида «Янгиёп» маҳалласи Ўзбекистон кўчасида яшовчи фуқаро Т.Ж. хонадонида майнинг қурилмасини яширин равишда ҳисоблагичдан ташқари улаб, фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Жараён давомида хонадон эгаси хонадонининг том қисмида ноқонуний улаган симларни ажратмоқчи бўлганида мутахассисларнинг ҳушёрлиги сабаб буни амалга ошира олмади.
Ҳолат юзасидан далолатномалар расмийлаштирилиб, қайта ҳисоб-китоб қилиш натижасида жамиятга 320 млн 895 минг сўм зарар етгазгани аниқланди ҳамда қонуний тарзда чора кўриш мақсадида тегишли ташкилотларга тақдим қилинди.