Хоразмда иккита гуруҳ ўртасидаги жанжалнинг олди олинди
Урганч туманида икки шахс ўзаро низони гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиш орқали ҳал қилишга урингани аниқланди. ДХХ ва ИИБ тадбирида тўқнашув тўхтатиб қолинди. 9 киши ЖК, 6 киши МЖТК моддалари бўйича қамоққа олинди.
Хоразм вилояти Урганч туманида 31 март куни иккита гуруҳ ўртасида режалаштирилган жанжалнинг олди олинди, деб хабар берди вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.
Шу куни туманнинг Боғдорчи маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаро ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашишни режалаштиргани тўғрисида маълумот келиб тушган.
Вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамкорликда амалга оширган тезкор тадбирда жанжал тўхтатиб қолинган. Аниқланишича, икки нафар шахс ўзаро низони танишларини жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиш орқали ҳал қилишга уринган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 9 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Шунингдек, ҳодиса иштирокчиси бўлган яна 6 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик) ва 194-моддаларига (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинган.
Мавзуга оид хабарлар:
Хоразмда 2,2 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди Фарғонадаги истироҳат боғида бир гуруҳ йигитлар ўртасида жанжал юз берди Тошкентда электробус ва 2 та енгил машина ҳайдовчилари жанжаллашди Тошкентда қўшнилар ўртасидаги жанжалда икки киши жароҳат олди Хоразм вилоятида чиқинди хизмати учун тарифлар оширилди