24 Iyun 2024, 17:49 •Oʻzbekiston
Чирчиқда каналга тушиб кетган Spark олиб чиқилди
Машина ҳайдовчиси орқага ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган. Воқеа туфайли ҳеч ким жабрланмади.
24 июнь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 53 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Spark ариққа тушиб кетди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бу бўйича расмий маълумот берди.
Иқбол маҳалласида юз берган воқеа акс этган видеода Spark сув юзасида оқим бўйлаб оқиб кетаётгани, маҳаллий фуқаролар эса уни тўхтатишга уринаётганини кўриш мумкин.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи аёл машинани орқага ҳаракатлантираётганда бошқарувни йўқотган, сўнг автомобиль сувга тушиб кетган. Автоулов маҳаллий фуқаролар ва шаҳар ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда қутқариб олинган.
Воқеада тан жароҳати олганлар йўқлиги қайд этилди. Автомашина сувдан олиб чиқилди. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Soʻnggi yangiliklar
Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi
23 Noyabr 2024, 11:48Toshkent tumanidagi sexda yong‘in sodir bo‘ldi
23 Noyabr 2024, 11:06