4 Iyun 2024, 17:31 Oʻzbekiston

Бухорода Nexia шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Жондор туманида апрель ойи сўнгида Nexia автомобили шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди. Яна 2 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Бухорода Nexia шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Бухоро вилояти Жондор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва шу каби ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисидаги 27 майдаги фармойишида сўз борган.

Қайд этилишича, воқеа 30 апрель куни соат 07:00 атрофида тумандан ўтувчи А-380 автомагистраль йўлининг 305-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Nexia автомашинасини Хоразм-Бухоро йўналиши бўйича бошқариб бораётганида автомобилнинг шинаси ёрилиб кетган.

Оқибатда 3 нафар фуқаро вафот этган. 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳужжатда туман ЙҲХБга фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириш вазифалари топширилган.

Mashhur yangiliklar