Бухорода бўғма илондан пул қилмоқчи бўлган фуқаро жарима тўлайдиган бўлди
Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддаси билан жарима қўлланилди.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Олот туманида қум бўғма илони сотилиши билан боғлиқ эълон тарқалган эди. Вилоят Экология бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, ушбу эълон юзасидан Олот туман инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида, инспекторлар эълонда кўрсатилган телефон рақамга мижоз сифатида қўнғироқ қилиб, илон сотиладиган манзилга борди.
Мутахассислар айтилган манзилга борганда «Арабхона» МФЙда яшовчи фуқаро Р.М. томонидан тутқунликда ушлаб турилган илон ҳақиқатдан ҳам қум бўғма илони экани аниқланди. Фуқарога ёввойи ҳайвонлар ва уларни ноқонуний савдо-сотиқ қилиш қонуний чоралар кўрилишига сабаб бўлиши ҳақида тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, тутқунликда сақланган илон фуқародан олиниб, чўлга қўйиб юборилди. Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддаси билан 1 миллион 700 минг сўм жарима қўлланилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкент вилоятида икки дона тоғ лоласини узган шахс 1,7 млн сўм жаримага тортилди Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади