Бухорода 22 туп дарахт кесган шахслар жаримага тортилди
Табиатга етказилган зарар учун 146 миллион 200 минг сўм ҳамда 25 миллион 500 минг сўм жарима ундириш белгиланди.
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 22 туп манзарали дарахтни кесган уч киши 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди.
Вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг маълум қилишича, тумандаги «Хўжалар» МФЙ ҳудудида дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ видеомурожаат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, вилоят прокуратураси ҳамда Қоракўл туман ИИБ бўлими билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилган.
Олиб борилган ўрганиш ишлари давомида 3 нафар фуқаро томонидан ҳар хил ўлчамдаги 22 туп манзарали дарахтни кесиб ташлагани аниқланган. Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар учун 146 миллион 200 минг сўм ҳамда 25 миллион 500 минг сўм жарима ундириш белгиланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди Наманганда бир туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 8,5 млн сўм жаримага тортилди Қашқадарёда қўйлари дарахт кўчатларига шикаст етказган фуқаро 17 млн сўм жаримага тортилди