20 Iyun 2024, 10:37 •Oʻzbekiston
Бўстонлиқдаги тоғларда адашиб қолган 4 киши қутқарилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Кичик Оқсой тоғига сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашган фуқароларга ёрдам кўрсатилди.
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ туманидаги Кичик Оқсой тоғига сайр қилиш мақсадида борган 4 нафар фуқаро йўлдан адашиб қолгани ва уларга ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар тушган.
Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида йўлдан адашган фуқаролар Кичик Оқсой тоғининг денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда экани аниқланиб, соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид хабарлар:
Россиялик 100 нафар бола Тошкент вилоятидаги ёзги оромгоҳда дам олади Тошкентдан Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда янги туннель очилди Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22