12 Aprel 2024, 09:23 Oʻzbekiston

Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди

Аёл ва бола жасади топилди, учинчи шахс қидирилмоқда.

Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида 10 апрель куни 3 киши чўкиб кетди. Уларнинг бири ҳали ҳам қидирилмоқда.

Дастлабки тахминлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, 5 ёшли бола канал қирғоғида ўйнаб юрганида, эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб, оқиб кетган.

Буни кўрган аёл киши уни қутқармоқчи бўлиб сувга тушган ва у ҳам кучли оқим оқибатида сувга ғарқ бўлган. Бунга гувоҳ бўлган яна бир шахс уларни қутқармоқчи бўлиб, сувга сакраган ва оқимга дош беролмай, чўкиб кетган.

Аёл ва бола бир-бирига қариндош эмаслиги таъкидланмоқда, уларнинг жасади топилган. Учинчи шахснинг жасади қидирилмоқда.

Mashhur yangiliklar