3 May 2024, 11:35 •Oʻzbekiston
Андижонда Хитой тажрибаси асосида замонавий иссиқхона хўжаликлари ташкил қилинади
Tашкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари учун тўлиқ агросервис хизматларини кўрсатиш, малакали агрономларни бириктириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
«Андижон вилояти ҳудудларида Хитой тажрибаси асосида замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Андижон вилоят ҳокимлигининг:
- Хитой тажрибаси асосида ҳар бир туманда 5 гектарда 10 сотихли бўлган иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш;
- ташкил қилинган иссиқхона хўжаликларини камбағал оилаларга текин фойдаланиш учун ижарага бериш;
- иссиқхона хўжаликлари учун уруғ, кўчат ва ўғитларни агрегаторлар томонидан етказиб берилишини ташкил этиш;
- ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари учун тўлиқ агросервис хизматларини кўрсатиш, малакали агрономларни бириктириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Андижон вилоят ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Олтинкўл, Шаҳрихон, Балиқчи ва Булоқбоши туман ҳокимликлари захирасидан 10 сотихли иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун 5 гектардан ер майдонини қонунчиликда белгиланган тартибда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги балансига ажратиш чораларини кўради.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда иссиқхоналарга газ етказиб бериш бўйича янги талаб жорий этилиши мумкин
Soʻnggi yangiliklar
Toshkentda 100 ming dona etil spirtini sotishga uringanlar ushlandi
5 Oktabr 2024, 19:17Kuchli ta’sir qiluvchi moddalarni internetda reklama qilishga javobgarlik belgilandi
5 Oktabr 2024, 18:25O‘zbekistonda konsertlarning milliy an’analarga mosligi tekshirilishi mumkin
5 Oktabr 2024, 17:39Turkiyada hujjat va pullarini o‘g‘irlatgan 74 yoshli ayol O‘zbekistonga qaytarildi
5 Oktabr 2024, 17:04Toshkent viloyatida yovvoyi cho‘chqani otib o‘ldirganlar jarimaga tortildi
5 Oktabr 2024, 16:30Xorazmda qariyb 240 mln so’mlik dorilarning noqonuniy savdosi fosh qilindi
5 Oktabr 2024, 15:43Toshkentda Nexia-3 yonib ketdi
5 Oktabr 2024, 15:08Surxondaryoda “O‘zsuvta’minot”ning uch xodimi qutqarildi
5 Oktabr 2024, 14:27