Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди
Аёл болалар аравачасининг таг қисмида ҳосил қилинган яширин бўлмага 4,5 мм калибрли 32 минг дона қўрғошин ўқларни хуфия тарзда жойлаштирган.
Андижон вилоятида божхона постидан жанговар ўқ-дорилар олиб ўтилишига уриниш аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Андижон вилояти божхона бошқармасининг «Дўстлик» чегара божхона постида қўшни давлатдан фарзандини болалар аравачасида етаклаб кириб келган аёл текширувдан ўтказилган.
Ушбу аёл болалар аравачасининг таг қисмида ҳосил қилинган яширин бўлмага 4,5 мм калибрли 32 минг дона қўрғошин ўқларни хуфия тарзда жойлаштириб, олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
«Божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган мазкур ўқларнинг умумий қиймати 9 миллион сўмдан ошмоқда», — дейилади қўмита ахборотида.
Мазкур постда аниқланган яна бир божхона қонунбузилиши ҳолатида эса жанговар ўқларнинг республика ҳудудига олиб кирилишининг олди олинди.
Республикага кириб келган қўшни давлат фуқароси бошқарувида кириб келган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, салондаги ўриндиқлар остига 7 дона 5,45 мм калибрли жанговар ўқлар яширилгани фош бўлган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маълумот учун, божхона ходимлари томонидан жорий йилнинг дастлабки чорагида аниқланган 42 та қонунбузарлик ҳолатларида 10 дона қурол, 858 дона ўқ, 437 дона гильза, 900 дона капсула, 8,2 килограмм дроб ва 2,4 килограммдан зиёд портловчи моддалар контрабандасига чек қўйилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Shavkat Mirziyoyev 9 nafar senatorni tayinladi Zarafshon aeroporti qayta ishga tushirilishi mumkin Navoiy davlat universiteti tashkil etiladi Firibgarlar prezidentning fotosuratidan foydalanib, yolg‘on xabar tarqatayotgani aytildi Toshkent viloyati hokimining birinchi o‘rinbosarlari lavozimidan ozod etildi