17 Iyun 2024, 17:31 Oʻzbekiston

Андижон вилоятининг ярмидан кўпини электр билан таъминловчи лойиҳа амалга оширилади

Ушбу лойиҳа умумий қиймати 500 млн долларни ташкил этади. Биринчи босқичда 50 млн доллар инвестисия маблағлари ўзлаштирилади.

Андижон вилоятининг ярмидан кўпини электр билан таъминловчи лойиҳа амалга оширилади

Андижон вилоятининг ярмидан кўпини электр билан таъминловчи лойиҳани амалга ошириш бўйича Хитой компанияси билан келишувга эришилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти ҳамда Хитойнинг Zheijang Commercial Building компанияси билан янги келишувларга эришилди. Амалдаги ҳамкорлик 118 мегаватт қувватдаги 200 миллион долларлик ГЭСлар лойиҳаси бўйича бошланган.

17 июнь куни эса режалар янада кенгайтирилиб, Хитойнинг Синдзян-Уйғур автоном районидаги учрашувда Андижонда жами 300 мегаватт қувватдаги ГЭСлар қурилишига компания раҳбарияти билан келишиб олинди.

Ушбу лойиҳа умумий қиймати 500 миллион долларни ташкил этади. Биринчи босқичда 50 миллион доллар инвестисия маблағлари ўзлаштирилади. «Лойиҳанинг умумий қуввати Андижон вилоятининг ярмидан кўп ҳудудларини электр билан таъминлашга етарли саналади», — дейилади хабарда.

Mashhur yangiliklar