22 Mart 2024, 13:05 Oʻzbekiston

Андижон–Хонобод–Андижон йўналишида шаҳарлараро поезд ҳаракати йўлга қўйилди

Бундан олдин Тошкентдан қатновчи шаҳарлараро электропоездлар учун ягона тариф белгиланганди.

Андижон–Хонобод–Андижон йўналишида шаҳарлараро поезд ҳаракати йўлга қўйилди

20 март кунидан бошлаб Андижон–Хонобод–Андижон йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабарига кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 6385-сонли Андижон–Хонобод йўналиши: Андижон 10:30 – Хонобод 12:43;
  • 6386-сонли Хонобод–Андижон йўналиши: Хонобод 14:15 – Андижон 16:30.

Бундан олдин Тошкентдан қатновчи шаҳарлараро электропоездлар учун ягона тариф белгиланганди.

Mashhur yangiliklar