22 Mart 2024, 08:35 Oʻzbekiston

2024 йилнинг икки ойида 2,3 млрд долларлик экспорт амалга оширилди

Kарантин ва стандартлаштириш билан боғлиқ 26 та муаммодан 13 таси ҳал этилди ва 10 таси ўрганиб чиқилмоқда.

2024 йилнинг икки ойида 2,3 млрд долларлик экспорт амалга оширилди

2024 йил январь-февраль ойлари якунига 2,3 млрд долларлик экспорт амалга оширилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева маълум қилди.

Бунда ўсиш 15 фоизни (+300 млн сўм) ташкил қилди. Экспорт ҳажмлари ўсиши тўқимачилик (519 млн доллар) мева-сабзавот (150,1 млн доллар), минерал ўғитлар (29,8 млн доллар) ҳамда туризм (280 млн доллар), транспорт (228 млн доллар) ва ахборот (49,6 млн доллар) хизматларига тўғри келди.

Жумладан, экспортчилар фаолиятини ўрганиш давомида 257 та муаммоли масала аниқланди ва 137 та муаммо ҳал этилди. Ҳозирда 38 та корхонанинг 166,8 млрд сўм кредит олиш бўйича мурожаатлари тижорат банклари томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Шунингдек, карантин ва стандартлаштириш билан боғлиқ 26 та муаммодан 13 таси ҳал этилди ва 10 таси ўрганиб чиқилмоқда.

Mashhur yangiliklar