19 Aprel 2024, 20:44 Лайфстайл

Озода Нурсаидова «Кўк Жигули»нинг сўзларини саёз дейдиганларга мурожаат қилди

Қўшиқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Россия трендида, Люксембург чартида эса 1-ўринга чиққан. Клип 18 апрель ҳолатига кўра, 140 миллион марта томоша қилинган.

Озода Нурсаидова «Кўк Жигули»нинг сўзларини саёз дейдиганларга мурожаат қилди

Озода Нурсаидова «Кўк Жигули» қўшиғининг хит даражасига чиқишини кутмагани ҳақида сўзлаб берди.

«Кўк Жигули» хит бўлишини кутмагандим. Бу қўшиқ халқ қўшиғи, «култ»ига айланиб кетганидан хурсандман. Қўшиқни яратишдан олдин сўзларига ҳам жуда катта аҳамият берганмиз. Баъзилар қўшиқ сўзларини саёз деяпти. Лекин бу нотўғри. Сўзларини эшитиб, қоғозга тушириб кўрса, у ерда анча маъно бор, яъни ёшликдаги биринчи муҳаббат.

Шу «Жигули»ни кўрсам эсимга тушади, деяпти. Бу ерда бутун бошли драматургия бор! Энди бунда ўз ҳаётий кечинмаларимдан ҳам фойдаланганман. 85 йиллари биз ҳам ёш бўлганмиз, мактаб ўқувчиси эдик. 5-6-синфда ўқиб юрардим. Ўша «Диско раққоси» мода бўлган пайтда биз ҳамма нарсани ўз кўзимиз билан кўрганмиз. Қўшиқ ва клип ўша кечинмаларни акс эттирган, — дейди хонанда.

Маълумот учун, «Кўк Жигули» қўшиғи клипи 2024 йил март ойи ҳисобига кўра, YouTube’да энг кўп кўрилган мусиқий видеолар орасида биринчи ўринни эгаллади. 2024 йил 21 февраль куни Озода Нурсаидованинг YouTube’даги каналига юкланган клип 2 ҳафта давомида 47,5 миллиондан ортиқ томоша қилинган. Шунингдек, қўшиқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Россия трендида, Люксембург чартида эса 1-ўринга чиққан. Клип 18 апрель ҳолатига кўра, 140 миллион марта томоша қилинган.

Машҳур янгиликлар