8 Aprel 2024, 14:14 Лайфстайл

«Овоз» лойиҳасининг гонорарига салкам 2 млрд сўм ажратилди

Бу Маданият вазирлиги ҳамда «Talent Show» МЧЖ имзолаган шартномада белгиланган. Унга кўра, яқин кунларда фаолиятини бошлаши кутилаётган «Овоз» телевизион лойиҳасининг ташкилотчиларига бюджетдан 1 млрд 989 млн сўм ажратилади.

«Овоз» лойиҳасининг гонорарига салкам 2 млрд сўм ажратилди

2 апрель куни «Talent Show» МЧЖ ҳамда Маданият вазирлиги ўртасида имзоланган шартномага кўра, жамият «Овоз» телевизион лойиҳасининг суратга олиш жараёнларида ўз хизматларини кўрсатади.

Давлат харидлари порталида эълон қилинган ҳужжатда ташкилотчиларга 6 ой давомида маълум суммада гонорар тўланиши белгиланган. Шартномада вазирлик бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши ҳам қайд этилади.

Қайд этилишича, телелойиҳада қатнашувчи 3 нафар устоз учун ойига 38 млн сўмдан жами 684 млн сўм, 1 нафар бадиий раҳбар учун ойига 57 млн сўмда жами 342 млн сўм, 1 нафар мусиқа директори учун 38 млн сўмдан, 228 млн сўм ҳамда 6 нафар созандага 14,5 млн сўмдан жами 522 млн сўм ажратилган.

Машҳур янгиликлар