25 Sentabr 2023, 17:52 Лайфстайл

Нилуфар Ҳамидова Ўзбекконцерт томонидан огоҳлантирилди

Актриса «Миллион» жамоасининг Россиядаги концертида очиқ кийимда саҳнага чиққанди.

Нилуфар Ҳамидова Ўзбекконцерт томонидан огоҳлантирилди

«Миллион» жамоасининг Россиядаги гастроль сафарлари чоғида актриса Нилуфар Ҳамидованинг саҳна либоси кўплаб танқидларга сабаб бўлганди. Ўзбекконцерт давлат муассасаси акрисани огоҳлантирди.

Унга кўра, сўнгги пайтларда концерт-томоша соҳасида артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, концерт тадбирларида репертуаридаги савиясиз ва ноўрин қўшиқлар куйлагани, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилувчи ҳолатларга йўл қўйгани учун айрим ижодкорлар ижтимоий тармоқлар орқали томошабинлар ва санъат мухлисларининг ҳақли эътирозларига ҳамда муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова «Миллион» ижодий жамоаси концерт дастурида ташкилотчиларнинг эътирозига қарамай, очиқ либосда саҳна кўринишини тақдим этган. Бу ҳаракати билан у концерт-томоша фаолияти учун берилган лицензия талаб ва шартларини бузган. Шу боис Ўзбекконцерт масъул ходимлари томонидан актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова билан суҳбат ўтказилиб, бундан буён лицензия талаб ва шартларига риоя қилиши, агарда шу каби ҳолат яна такрорланадиган бўлса, унда қонуний чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Машҳур янгиликлар