14 Fevral 2023, 10:02 Лайфстайл

«Мени сев» сериали эфирга узатила бошланди. У нима ҳақда бўлади?

Сериалда бош қаҳрамон Анвар ролини актёр Сардор Нозимов ижро этган.

«Мени сев» сериали эфирга узатила бошланди. У нима ҳақда бўлади?

14 февраль куни соат 20:30да «Ўзбекистон» телеканалида «Мени сев» номли сериал намойиши бошланди. Бу ҳақда сериал продюсери Шахрух Муртазаев хабар берди.

Сериалда қадрдон дўст бўлган икки оила фарзандларининг оила қуриши ва биргаликда ҳаёти ҳикоя қилинади. Сериал «Мактаб» ва «Фара Ташкентский» каби сериаллари билан машҳур бўлган «Salom Social Media» томонидан тасвирга олинган.

Сериалда бош қаҳрамон Анвар ролини актёр Сардор Нозимов ижро этган. Шунингдек, бир қатор ёш актёр ва актрисалар — Маҳлиё Асқарова, Нарминжан, Мадина Адилова, Сардор Салямов, Миркамол Карабаев, Музаффар Мирзабеков, Зуҳра Ашурова, Бахтиёр Мусаев ва Зилола Пўлатова ҳам ушбу лойиҳада иштирок этишган. Сериалнинг илк мавсуми 10 қисмдан иборат.

Машҳур янгиликлар