18 Aprel 2024, 12:31 Лайфстайл

Юсуфхон Нурматов уйланди. Тўй Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди (видео)

Собиржон Мўминов кечада шўх қўшиқларини куйлаб берди, актёр Отабек Маҳкамов бошловчилик қилди.

Юсуфхон Нурматов уйланди. Тўй Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди (видео)

«Севармидинг айт?», «Чиройлигим», «Баъзан баҳор, баъзан куз» каби қўшиқлари билан мухлисларга яхши таниш хонанда Юсуфхон Нурматов бир неча йилдан бери АҚШда яшаб келмоқда. 17 апрель куни Юсуфхон Ирода исмли қиз билан оила қурди. Жуфтликнинг никоҳ тўйи Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди.

Тўйда АҚШда яшаётган кўплаб ўзбек шоу-бизнеси вакиллари меҳмон бўлди. Хусусан, Собиржон Мўминов кечада шўх қўшиқларини куйлаб берди, актёр Отабек Маҳкамов бошловчилик қилди. Машҳур меҳмонлар орасида «Чол ва набира» фильмидаги роли билан яхши таниш бўлган актёр Маъруф Шариповни ҳам кўриш мумкин.

Машҳур янгиликлар