Блогер Азода қўлини сўраган йигитга розилик берди (видео)
«Менимча, ҳеч ким кутмаганди. Ҳаттоки ўзим ҳам», — деб изоҳ ёзган блогер.
Блогер Азода Юсупахмет 10 октябрь куни Дубайда қўлини сўраган йигитга розилик берди.
«Менимча, ҳеч ким кутмаганди. Ҳаттоки ўзим ҳам. Севги тарихимиз қизиқми?», — деб видеога изоҳ ёзган блогер.
Пост шарҳида кўплаб мухлислар куёвнинг кимлигини тахмин қилиб, тўй Муниса Ризаеваникидан ҳам дабдабалироқ бўлишини таъкидлаган.
Блогер Жаҳонгир Бахтиёров куёвнинг кимлигини билишини ва уни жуда яхши танишини қайд этган. «Акам билан бирга ишлаганмиз, жуда яхши инсон», — деб ёзган у.
Фарангиз Ботирова исмли обуначи бу ҳам пранк бўлиб чиқса, юраги ортиқ дош беролмаслигини айтган. Бунга жавобан муаллиф бу сафарги розилик ҳақиқийси эканини билдирган.
Мухлислар пост шарҳида куёв кимлигини аллақачон турли кўрсаткичларга кўра аниқлаштириб бўлишган. Кўплаб фойдаланувчиларнинг белгилашича, у бир нечта туристик фирмалар эгаси Зиёдулла Хайруллаев ҳисобланади.
Лекин бу фикр-мулоҳазаларга Азода ҳам, Зиёдулла ҳам ҳеч қандай жавоб қайтармаган. Блогер фақатгина бир изоҳда куёвнинг юзи видеода кўринганини, шундан билиб олиш мумкинлигини ва у видеоларга тушишни ёқтирмаслигини айтган.