13 Aprel 2024, 18:04 Жаҳон

Қозоғистонда сув тошқини сабаб 400 дан ортиқ юк машинаси Ўзбекистон орқали ҳаракатланиши мумкин

Икки давлат расмийлари тошқин сабабли Қулсари яқинида қолиб кетган юк машиналарининг ўтиши бўйича музокара ўтказмоқда

Қозоғистонда сув тошқини сабаб 400 дан ортиқ юк машинаси Ўзбекистон орқали ҳаракатланиши мумкин

Қозоғистон Транспорт вазирлиги ўзбекистонлик ҳамкасблари билан Қулсари яқинида қолиб кетган юк машиналарининг ўтиши бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Атирау вилояти Қулсари–Дўссор автомобиль йўли участкасини сув ювиши туфайли 98 та Қозоғистон ва 260 та хорижий юк ташиш транспорти ҳаракатланишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Яна 67 та юк машинаси Манғистов вилоятида қолиб кетган.

Қозоғистон Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит юк машиналарини ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби масаласида Ўзбекистон томони билан иш олиб бораётганини маълум қилди. Жумладан, юк машиналари Манғистов ва Туркистон вилоятларидаги «Тажен» ва «Конисбоева» назорат-ўтказиш пунктлари орқали ўтиши режалаштирилмоқда.

Машҳур янгиликлар