25 Mart 2024, 13:13 •Иқтисод
Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар сони маълум қилинди
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 фоизга ошган.
Ўзбекистонда қарийб 7,5 миллионта уй (квартира) бор. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва якка тартибдаги уйлар сони қарийб 7,5 млн тани ташкил этган.
Аввалроқ президент раислигида ўтказилган йиғилишда турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 млн сўмгача ипотека кредити ажратилиши ҳақида айтилганди.
2024 йил бошидан буён иккиламчи уй-жой бозори 1,6 фоизга ўсгани ҳақида хабар берилганди. Йиллик ҳисобда иккиламчи бозор 18 фоизга ошган. Энг сезиларли ўсиш Хоразм, Тошкент ва Андижон вилоятларида ўтган йилнинг январь ойига нисбатан ўртача 30 фоизга ўсиш кузатилган.
Сўнгги янгиликлар
Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят қилган 33 ходим қайта ишга кириб, яна шу каби жиноятларга қўл урди
6 May 2024, 19:25Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди
6 May 2024, 18:08Тошкентдан Қаршига «Афросиёб»нинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
6 May 2024, 17:27Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
6 May 2024, 16:13Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда
6 May 2024, 15:17Нуротада жарликка тушиб кетган чўпон қутқарилди
6 May 2024, 14:39Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда
6 May 2024, 14:00Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди
6 May 2024, 13:27