22 Mart 2024, 15:53 •Иқтисод
Ўзбекистон ва Британия ноёб металларни қазиб олишда ҳамкорлик қилиши мумкин
Учрашув якунида Wardell Armstrong компанияси директорининг III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирокини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Ўзбекистон дипломатлари Британиянинг Wardell Armstrong компанияси директори Че Осмонд билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида рангли ва ноёб металларни қазиб олишда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Че Осмонд Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида минералларни ўрганиш, қазиш ишларини лойиҳалаштириш, объектлардаги қурилиш ишларини мувофиқлаштириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Учрашув якунида Wardell Armstrong компанияси директорининг III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирокини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид хабарлар:
Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди 2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар 16 фоизга камайди
Сўнгги янгиликлар
Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят қилган 33 ходим қайта ишга кириб, яна шу каби жиноятларга қўл урди
6 May 2024, 19:25Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди
6 May 2024, 18:08Тошкентдан Қаршига «Афросиёб»нинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
6 May 2024, 17:27Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
6 May 2024, 16:13Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда
6 May 2024, 15:17Нуротада жарликка тушиб кетган чўпон қутқарилди
6 May 2024, 14:39Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда
6 May 2024, 14:00Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди
6 May 2024, 13:27