29 Iyun 2024, 12:34 Iqtisod

Ўзбекистон ташқи савдосининг ўсиши секинлаша бошлади

Сўнгги ойлар динамикаси ўсиш секинлашганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, газ импорти кескин — 643,2 млн долларга ошди, олтин экспорти эса деярли 4,2 млрд долларга етди.

Ўзбекистон ташқи савдосининг ўсиши секинлаша бошлади

Январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,73 миллиард долларни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 769,5 миллион доллар ёки 3 фоизга кўпдир.

Савдо ўсиши, жумладан, экспорт ва импорт секинлашди. Таққослаш учун: 2023 йилнинг беш ойида товар айирбошлаш йиллик кўрсаткичда 25,4 фоизга ўсган (ўтган ойларда эса 5,9 фоиз, 6,2 фоиз, 10,5 фоизни ташкил этди).

Экспорт, шу жумладан, олтин атиги 1,9 фоизга ўсди (2023 йил январь-май ойларида ўсиш 24,1 фоизни ташкил этганди; 2023 йилнинг февраль-май ойлари ва 2024 йилларнинг ойлик солиштирувида ҳам динамика пасайгани кўринади) — 10,86 миллиард долларгача, номонетар олтинни ҳисобга олмаганда — 6,59 миллиард доллар (+5,9 фоиз), импорт — 15,88 млрд долларгача (+3,7 фоиз, 2023 йилнинг биринчи беш ойида 26,4 фоиз).

Mashhur yangiliklar