4 Aprel 2024, 12:57 •Иқтисод
Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Ўзбекистон Марказий банки феврал ойида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ – 12 тонна олтин сотди.
Ўзбекистон Марказий банки феврал ойида дунёдаги бошқа молиявий регуляторлардан кўпроқ олтин сотди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) ойлик маълумотларида келтириб ўтилган.
Ҳисобот даврида жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 19 тоннага ошган. Аммо қимматбаҳо металлни харид қилиш ҳажми январ ойига (45 тонна) нисбатан 58 фоизга камайган.
Феврал ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Хитой (12 тонна), Қозоғистон (6 тонна) ва Ҳиндистон (6 тонна) Марказий банклари бўлди.
Мазкур вақтда олтиннинг асосий сотувчиси Ўзбекистон Марказий банки бўлди ва ўз захираларини 12 тоннага қисқартирди. Шунингдек, Иордания Марказий банки томонидан ҳам 4 тонна олтин сотилган.
Сўнгги янгиликлар
ОТМларда давлат гранти ҳар йили қайта тақсимланадиган бўлди
7 May 2024, 08:17Ўзбекистонда 7 май куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
7 May 2024, 07:22Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят қилган 33 ходим қайта ишга кириб, яна шу каби жиноятларга қўл урди
6 May 2024, 19:25Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди
6 May 2024, 18:08Тошкентдан Қаршига «Афросиёб»нинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
6 May 2024, 17:27Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
6 May 2024, 16:13Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда
6 May 2024, 15:17Нуротада жарликка тушиб кетган чўпон қутқарилди
6 May 2024, 14:39