Ўзбекистон февралда 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди
Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд долларга (+10,5 фоиз) етди. 2,66 млрд долларни ташкил этган импорт ва экспорт ўртасидаги фарқ февралда 1,3 млрд долларлик олтин сотилиши ҳисобига бироз қисқарди. Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 9,92 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 миллиард долларга ёки 10,5 фоизга ўсди, дейилади президент ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳисоботида.
Экспорт 13,6 фоизга — 3,63 миллиард долларга, импорт — 6,29 миллиард долларга (+8,7 фоиз) ошди. Ташқи савдо тақчиллиги -2,65 миллиард долларгача тушди, бу ўтган йилга нисбатан 68,2 миллион долларга кўп. Фақат олтин экспорти ҳисобига фарқ бироз қисқарди.
Февраль ойида Ўзбекистон 1,32 миллиард долларлик олтин сотди, бу 2023 йилнинг январь-февраль ойларидаги кўрсаткичдан (1,18 миллиард доллар) 11,5 фоизга кўп. Мамлакатнинг олтин-валюта захиралари камайди. Қимматбаҳо металлар мамлакат экспортининг 36,3 фоизини ташкил қилади.
Саноат товарларининг экспортдаги улуши уларни хорижга сотиш ҳажмининг 613,4 миллион доллардан 610,7 миллион долларгача камайиши ва бошқа тоифадаги товарлар экспортининг ошиши фонида 19,2 фоиздан 16,8 фоизга кескин пасайди. Машина ва транспорт ускуналари улуши ҳам 4,4 фоиздан 3,5 фоизга (142,1 миллион доллардан 128,2 миллион долларга) камайди.
Мавзуга оид хабарлар:
Qirg‘iziston ko‘mir eksportini yarim yilga chekladi O‘zbekiston oktyabr oyida 833 mln dollarlik oltin sotdi O‘zbekiston oltin ishlab chiqaruvchi davlatlarning yetakchi o‘ntaligiga kirdi O‘zbekiston 10 oyda qiymati salkam 25 mln dollarlik tuxum eksport qildi Oʻzbekistondan Rossiyaga eksport qilingan pomidorlarda virus aniqlandi