Айрим маҳсулотлар экспортида минимал экспорт нархлари жорий этилади
Ўзбекистонда тўқимачилик, чарм-пойабзал маҳсулотлари ва электр жиҳозлари, шунингдек, мева-сабзавотларга минимал экспорт нархлари жорий этилмоқда.
11 май куни Вазирлар Маҳкамасининг тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари экспортини тартибга солиш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.
15 майдан бошлаб мазкур маҳсулотлар бўйича экспорт шартномалари қийматини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш тартиби жорий этилади.
Минимал экспорт нархлари жорий этиладиган тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари рўйхати Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш бўйича ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Рўйхатни шакллантиришда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси (ССП), шунингдек, «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзчармсаноат» ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари иштирок этиб, таклифлар киритади. Улар билан биргаликда ҳар ойда ички ва ташқи бозор конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида товарларнинг минимал экспорт нархлари тасдиқланади.
Минимал нархлар тўғрисидаги маълумотлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида, шунингдек, ССП ва уюшмаларнинг веб-сайтларида эълон қилиниши керак. Нархлар ССП сайтида эълон қилинган кундан бошлаб икки кун ўтгач кучга киради.
Маҳсулотларни хорижга минимал қийматдан паст нархларда сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, божхона органлари бу ҳақда 24 соат ичида Солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини хабардор қилиши, улар қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриши шарт.
Мавзуга оид хабарлар:
Qirg‘iziston ko‘mir eksportini yarim yilga chekladi O‘zbekiston oktyabr oyida 833 mln dollarlik oltin sotdi O‘zbekiston 10 oyda qiymati salkam 25 mln dollarlik tuxum eksport qildi Oʻzbekistondan Rossiyaga eksport qilingan pomidorlarda virus aniqlandi Oʻzbekiston 5 oyda qariyb 1,3 mlrd dollarlik toʻqimachilik mahsulotlarini eksport qildi