25 Mart 2024, 08:16 Иқтисод

2023 йилда «Ўзбекнефтгаз»нинг соф фойдаси икки баробардан кўпроққа камайди

Охирги уч йилда унинг даромадлари беш бараварга — 3,3 трлн сўмдан 611 млрд сўмгача камайди. Молиявий кўрсаткичларнинг пасайиши капитал, тақсимланмаган ва ялпи фойдада кузатилган.

2023 йилда «Ўзбекнефтгаз»нинг соф фойдаси икки баробардан кўпроққа камайди

2023 йилда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг соф фойдаси икки баробардан кўпроққа камайди, дея хабар бермоқда Spot.uz.

Қайд этилишича, ўтган йили акциядорлик жамиятининг соф фойдаси 611,6 млрд сўмни ташкил этган, бу 2022 йилга нисбатан 52,6 фоизга камдир. Охирги 3−4 йил ичида компания фойдаси 5 баробарга камайган.

Нефть-газ компаниясининг активлари қарийб 90 трлн сўмга етган (олдинги йилга нисбатан 13,1 фоизга ўсган), даромади эса 14,7 трлн сўмни (+11,2 фоиз) ташкил этган.

Келтирилишича, молиявий кўрсаткичларнинг пасайиши капитал (48 трлн сўм), тақсимланмаган (5,7 трлн сўм) ва ялпи фойда (3,1 трлн сўм) да кузатилган.

«Ўзбекнефтгаз» дивиденд тўловларини сезиларли даражада оширган, унинг миқдори йил давомида икки бараварга — 2,5 трлн сўмгача кўпайган.

Узоқ муддатли банк кредитлари бироз қисқариб, 18 трлн сўмдан 17,6 трлн сўмгача камайган. Ўз навбатида, қисқа муддатли кредитлар уч бараварга — 746,8 млрд сўмдан 2,2 трлн сўмга ошган, дейилади хабарда.

Машҳур янгиликлар